Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 14 март куни “Мадад” ННТга ташкилот фаолияти билан яқиндан танишиш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда келгусида ташкилот фаолиятини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида Буюк Британиянинг “Citizens Advice” нодавлат ташкилоти Бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича директори Д.Маршалл бошчилигида делегация ташриф буюрди.
Ушбу ташриф доирасида жорий йилнинг 15 март куни “Citizens Advice” нодавлат ташкилоти вакиллари Самарқанд шаҳрида бўлишиб, “Мадад” ННТнинг Самарқанд шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси фаолияти билан яқиндан танишди.