Жорий йилнинг 24 март куни “Мадад” ННТ томонидан Муассасанинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари, ЎзННТМА ҳудудий бўлинмалари ҳамда жойларда фаолият юритаётган бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун – моҳиятига бағишланган онлайн шаклда давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилиб, муҳокама қилиниб, тегишли эксперт ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Тадбирда жами 50 дан ортиқ ННТлар вакиллари иштирок этди.