Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади

  • 30.03.2023
  • 562 марта ўқилди

Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–103-сон, 29.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари харидини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги ягона тартиби 2023 йил 1 апрелдан жорий қилинади:

  • Президент қарорида назарда тутилган субсидиялар барча маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналарга татбиқ этилади;
  • тегишли рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари 2025 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади ҳамда тадбиркорларга эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилади;
  • ўзини ўзи банд қилган шахслар ва ЯТТларга қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини лизингга беришга рухсат этилади;

2023–2024 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаси харидини молиялаштириш учун жами 2,6 трлн сўм йўналтирилади. Бунда: 

  • банклар томонидан лизинг ташкилотларига кредит ажратилишида гаров таъминоти сифатида лизингга бериладиган техникалар ва суғурта полиси қабул қилиниши мумкин;
  • халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан харидорларга қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг маржаси йиллик 3 фоиздан ошмаган ставкада 10 йилгача бўлган муддатга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буюртмаси асосида лизингга берилади.
     
Chat