Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувлар кенгайтирилади

  • 05.04.2023
  • 443 марта ўқилди

Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–108-сон, 04.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил қилинди: 

  • Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти;
  • Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.

Институт ва Олий мактаб фаолиятининг устувор йўналишлари самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар ташкил этилди:

  • Институт таркибида ҳудудларда ер ресурсларидан унумли фойдаланиш ва уларни оптимал тақсимлаш орқали бандликни таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш юзасидан муаммоларни ўрганиш ва амалий таклифлар тайёрлашга йўналтирилган юридик шахс бўлмаган “Ер ислоҳотлари маркази”;
  • Олий мактаб тузилмасида юридик шахс бўлмаган “Яшил иқтисодиётни илгари суриш ва жорий этиш” лойиҳа офиси ва Бизнес инкубатор ва стартап лойиҳалар билан ишлаш маркази.
     
Chat