Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

  • 19.04.2023
  • 1290 марта ўқилди

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун (ЎРҚ–830-сон, 18.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди 

Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра: 

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. 

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

  • Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;
  • жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

Chat