Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳукумат қарори (171-сон, 29.04.2023) билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низом қабул қилинди

  • 02.05.2023
  • 2195 марта ўқилди

Низомга кўра, жумладан, қуйидагилар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг (ФВДТ) асосий вазифалари ҳисобланади:

  • республикада рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
  • аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан мақсадли ва илмий-техник дастурларни ҳамда тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш.

Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб ФВДТ муайян ҳудудда қуйидаги режимлардан бирида фаолият юритади:

  • кундалик режим – муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;
  • юқори тайёргарлик режими – фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;
  • фавқулодда вазият режими – фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.

ФВДТ фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимлари рўй берган фавқулодда вазиятнинг турига қараб Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг, шунингдек тегишли объектлар раҳбарларининг қарорлари билан жорий этилади.

Фавқулодда вазият режимида жабрланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш бўйича тадбирлар амалга оширилади.

Chat