Президентнинг 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори асосида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
Мурожаат қилиш мумкин:
Мурожаатни жабрланган шахснинг ўзи, бошқа жисмоний ёки юридик шахслар, ижтимоий ходим ёки патронаж ҳамшира ҳам бериши мумкин.
«Инсон» марказининг ижтимоий, психологик ва юридик хизматларидан фойдаланиш учун ҳимоя ордери талаб этилмайди.
Зўравонлик ҳақида хабар берган учинчи шахсга доир маълумотлар сир сақланиши шарт.
Мурожаат ички ишлар органларида рўйхатга олинади ва профилактика инспекторига дарҳол юборилади.
Профилактика инспектори 24 соат ичида:
Ижтимоий ходим шахс ва унинг вояга етмаган фарзандлари ҳолатини бир иш куни ичида дастлабки баҳолайди.
«Инсон» марказлари қуйидаги хизматларни кўрсатади:
Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналардаги бирламчи кўмак хоналарига уч суткагача жойлаштирилиши мумкин. Бу ерда тиббий ёрдам, психиатр кўриги, овқат ва шахсий гигиена воситалари таъминланади.
Чуқурлаштирилган реабилитация зарур бўлса, шахснинг розилиги ва белгиланган тартиб асосида ҳудудий реабилитация марказига жойлаштирилади. У ерда тиббий, психологик, ижтимоий ва ҳуқуқий хизматлардан иборат якка тартибдаги реабилитация дастури ишлаб чиқилади.
Барча хизматлар шахснинг розилиги, хавфсизлиги ва шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги таъминланган ҳолда кўрсатилиши керак.
Хизматлардан фойдаланган шахснинг ижтимоийлашув ҳолати заруратга кўра олти ой давомида мониторинг қилинади.